Россия ва Украина аскарларнинг жасадларини алмашди

Олам

image

Россия ва Украина ўртасида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадлари алмаштирилди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев РБК'га маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлган 49 аскарнинг жасади Россияга қайтарилган. 757 нафар жасад эса Украина томонига қайтарилган. 

Маълумотларга кўра, Украина ҳарбийларининг 451 нафари Донецк йўналишидан, 13 нафари Луганскдан ва 137 нафари Запорожьедан ​​қайтган. Бахмут ва Угледар йўналишларидан мос равишда 71 ва 51 нафар жасад етказилган, яна 34 нафар мурда Россия ҳудудидаги ўликхоналардан қайтарилган.

Шунингдек, Киев Халқаро Қизил Хоч қўмитасига алмашинувдаги воситачилик учун миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, Россия ва Украина вақти-вақти билан ҳарбий асирлар ва можаро пайтида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиб туради. Жасадларнинг охирги алмашинуви 2024 йилнинг 20 декабрь куни бўлиб ўтди. Ҳалок бўлган 42 россиялик аскарнинг жасади Москвага қайтарилди. Украина томони 503 нафар ҳарбий хизматчининг жасадини қабул қилди.

Қолаверса, Россия Президенти Владимир Путин ўтган йил ёзда Россия ва Украинанинг тузатиб бўлмайдиган йўқотишлари тахминан бешдан бир эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар ойда Украина Қуролли кучларидан 50 минг киши ҳалок бўлади ва яраланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина “25 га 25” форматида асирлар алмашганди. Алмашинувда БАА воситачи сифатида иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг