Россия ва Украина асирлар алмашинуви ўтказди
Олам
−
09:31
1715Россия ва Украина “25 га 25” форматида асирлар алмашди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилиаҳича, озод этилган россияликлар ҳозирда Беларусда бўлиб, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Алмашинувда БАА воситачи сифатида иштирок этган. Бошқа тафсилотлаи ошкор қилинмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам 25 украиналик ҳарбий асирларнинг қайтганини маълум қилди.
“Бу бизнинг ҳарбийларимиз ва фуқароларимиз. Улар орасида Мариуполь ва Азовстални, шунингдек, Харьков, Донбасс, Запорожье ва Херсонни ҳимоя қилганлар бор. Йигитларнинг аксарияти оғир жароҳатлар ва касалликларга дучор бўлган”, деб ёзди Зеленский.
Маълумот учун, охирги асирлар алмашинуви 30 декабрь куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда Россияга 150 нафар асир, Украинага эса 180 нафардан ортиқ асир қайтарилган эди. Украинага қайтганлар орасида Азовсталь, Чернобиль АЭС ва Змеиний оролини ҳимоя қилган ҳарбийлар, шунингдек, Мариуполдан икки нафар фуқаро бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина аскарлари жанглар давом этаётган Россиянинг Курск вилоятида 2 нафар Шимолий Корея аскарини асирга олган эди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь