Россия ва Украина асирлар ҳамда ярадорларни алмашди
Олам
−
19 Апрель 2025 4565 1 дақиқа
Бугун, 19 апрель куни Россия ва Украина ўртасида асирлар ва ярадорлар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу алмашинув йил бошидан буён тўртинчи марта амалга оширилмоқда.
Украина назорати остидаги ҳудудлардан 246 россиялик ҳарбий қайтган. Украинага ҳам 246 ҳарбий асир топширилган. Шунингдек, 31 ярадор аскар Украинага берилган бўлса, Россия 15 ярадорни қабул қилган.
“Ҳозирда барча россиялик ҳарбий хизматчилар Беларусь ҳудудида бўлиб, уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, шунингдек, қариндошлари билан боғланиш имконияти яратилган”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳарбийларни асирликдан қайтаришда Бирлашган Араб Амирликлари воситачилик ҳаракатларини амалга оширган.
Маълумот учун, томонлар шу вақтгача БАА воситачилигида 3,2 мингдан ортиқ кишини бир-бирига топширган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Пасха байрами муносабати билан сулҳ эълон қилган эди. Путинга кўра, Россия барча жанговар ҳаракатларни тўхтатади ва “Украина томони ҳам бу ташаббусга амал қилади”.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025