Россия ва Украина ҳарбий асирларни алмашишди (видео)

Олам

image

95 нафар россиялик ҳарбий Украина асирлигидан Россияга қайтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, улар Украина Қуролли кучларининг 95 ҳарбий асири эвазига ўтказилган.

“Озод қилинган ҳарбий хизматчилар Россия Аэрокосмик кучларининг ҳарбий-транспорт самолётлари орқали Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация қилиш учун Москвага олиб кетилади. Озод қилинганларнинг барчасига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Россиялик ҳарбий хизматчиларни асирликдан қайтариш чоғида Бирлашган Араб Амирликлари гуманитар воситачилик кўрсатган.
Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Украина Қуролли Кучларининг 95 нафар ҳарбий хизматчиси Россия асирлигидан қайтганини маълум қилди. Гап Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳақида кетмоқда.

“Бирлашган Араб Амирликларига ушбу хайрли ишда воситачилик қилгани учун миннатдормиз. Қанчалик қийин бўлмасин, биз асирликда бўлиши мумкин бўлган барчани қидирамиз. Биз ҳаммани қайтаришимиз керак”, деб ёзди Зеленский Telegram-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ташкил этилган келишув доирасида 180 нафар маҳбусни алмашишни режалаштирганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг