Россия ва Тожикистон Афғонистон чегарасида ҳарбий машғулотлар бошлади

Олам

image

Россия ва Тожикистон Афғонистон билан чегарада жойлашган Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон полигонида қўшма машғулотларни бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, қўшма амалий ҳаракатлар Россия ва Тожикистоннинг ноқонуний гуруҳларини йўқ қилиш бўйича қўшма операцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, бўлинмаларни бошқариш каби босқичларни ўз ичига олади. 

Марказий ҳарбий округнинг маълум қилишича, машғулотлар 7 апрелга  қадар давом этади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳаракатлар шу турдаги биринчи машғулот эмас. 2022 йилда Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасида бўлинма қўмондони, полковник Андрей Марушкин 50 дан ортиқ турли машғулотлар ўтказилганини маълум қилган.

Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьев эса ўтган йилнинг ноябрь ойида минтақада кескинлик кучайганлиги сабабли Россия ва Тожикистон умумий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратаётганини айтган.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия ҳарбий машғулот Тожикистон Афғонистон чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг