Россия ва Саудия нефть бўйича келиша олмаяпти

Олам

image

Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича ҳозирча бирор келишувга эриша олмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Нашр манбаси берган маълумотга кўра, барчаси 9 апрель куни ўтказиладиган  OPEC+ йиғилишида ҳал бўлиши мумкин. Аммо келишув лойиҳаси 6 апрель куни тайёр бўлган.

“Баъзи иштирокчилар рози бўлганди, аммо квоталардан норози бўлган Саудия Арабистонининг позицияси сабаб келишув амалга ошмади. Шунинг учун бу сафар нима бўлиши номаълум, бироқ тайёргарлик давом этяпти”, дейилади хабарда.

9 апрель куни OPEC+ йиғилиши ва 10 апрелда “Катта йигирматалик” давлатларининг энергетика вазирлари йиғилиши режалаштирилган. Йиғилишда нефть қазиб олишни қисқартириш муҳокама қилинади.

Нефть бозоридаги вазият

Жорий йилнинг март ойи бошида нефтга талабнинг тушиши ортидан нархлар ҳам икки баравар пасайди. Бунга коронавирус пандемияси ҳамда OPEC+ келишуви бўйича Россия ва Саудия Арабистонининг муросага келолмагани сабаб бўлди.

Натижада бунгача нефть қазиб олиш ва ишлов бериш бўйича амалда бўлган чекловлар бекор бўлди. Саудия Арабистони расман суткалик нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтира бошлади. Бу ҳам ўз навбатида нефть нархига салбий таъсир қилмай қолмади.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Россия-Саудия Арабистони OPEC

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг