Россия ва Озарбайжон ўртасидаги транспорт алоқаси сақланади
Олам
−
19 Декабрь 2020
2539Россия ва Озарбайжон ўртасидаги транспорт алоқаси тўлиқлигича сақланиб қолади. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир эпидемиологик вазият туфайли пиёдаларнинг чегарадан ўтиши тақиқланади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб хабар берилган.
"Россия Федерацияси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги транспорт алоқалари тўлиқ ва одатдаги тартибда давом этмоқда. Мавжуд эпидемиологик вазият туфайли пиёдаларнинг чегарани кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилди", деган Озарбайжон элчихонаси вакили.
Аввалроқ, Россия ва Озарбайжоннинг қуруқликдаги чегараси 2021 йилнинг март ойигача ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси