Россия ва Хитой вакцина устида иш олиб бормоқда
Олам
−
29 Январь 2020
6392Россия ва Хитой коронавирусга қарши вакцина устида ишламоқда ва Пекин вирус геномини Москвага топширди. Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонаси хабар бермоқда.
Чоршанба куни Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 132 тага етди ва касаллик аниқланган ҳолатлар сони ҳозирда 6000 нафар атрофида.
"Россия ва Хитой мутахассислари вакцинани ишлаб чиқишни бошладилар", дейилади Гуанчжоу шаҳридаги Россия консуллиги баёнотида.
Россия ва Хитой олимлари биргаликда ёки алоҳида иш олиб бораёгани аниқ эмас.
Шарипов Нуруллоҳ