Россия ва Хитой ўртасидаги муҳим шартнома яна беш йил муддатга узайтирилди
Олам
−
23 Март 2021
5840Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Хитой ва Россия Яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани автоматик равишда яна беш йил муддатга узайтиришга келишиб олганини маълум қилди.
Вазир сўнгги 20 йил ичида ушбу келишув Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатларни соғлом, барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратганини, шунингдек, икки томонлама муносабатларни оптималлаштириш ва модернизация қилишга ҳисса қўшганини таъкидлади.
"Биз ушбу шартномани автоматик равишда узайтириш тўғрисида келишиб олдик ва ушбу шартномага давр ҳақиқатларини инобатга олган ҳолда доимий равишда янги таркиб қўшиб боришимиз керак, шунда у Россия-Хитой муносабатларининг янги шартларига мослашади", деган Ван И Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар чоғида.
Шунингдек, у ушбу келишув икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига янги туртки беради, деган фикрни билдирган.
Маълумот ўрнида, ушбу шартнома Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин томонидан 2001 йил 16 июлда имзоланган.
Ҳужжат 2002 йил 28 февралда ратификация қилинган. У автоматик равишда беш йиллик янгиланишни таъминлайди.
LiveБарчаси