Россия ва Хитой кемалари қўшма машғулотларни бошлади
Олам
−
15 Июль
3887Хитойнинг Чжаньцзян портида “Денгиз ҳамкорлиги-2024” рус-хитой ўқув машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия денгиз кучларининг Тинч океани флоти матбуот хизмати хабар берди.
Россия ва Хитой кемаларининг қўшма отряди Чжаньцзяндан жўнаб кетди. Унинг таркибига Россиянинг “Громкий” ва “Резкий” корветлари ҳамда Хитойнинг “Дали” ва “Хэншуй” фрегатлари, “Йинчуан” эсминеци ҳамда “Вэйшаньху” универсал таъминот транспорти кирди.
Машқлар 17 июлга қадар давом этади.
Шунингдек, кемалар экипажлари Хитой Халқ Озодлик Армияси денгиз флотининг сув ости кемаларига қарши авиацияси иштирокида денгизда ҳаво мудофааси ва сув ости кемаларига қарши биргаликдаги машқларни ўтказади. Бундан ташқари, россиялик ва хитойлик денгизчилар денгизда қутқарув машғулотларида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой 12 июль куни Россия билан жанубий қирғоқларида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказаётганини маълум қилганди.
Азизбек Эшмаматов