Россия ва Хитой Ғарб санкцияларига қарши биргаликда курашади — Лавров
Олам
−
23 Март 2021
5778Россия ва Хитой савдо ва молиявий муносабатларини Ғарб санкциялари хавфидан ҳимоя қилади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров хитойлик ҳамкасби Ван И билан ўтказилган қўшма матбуот анжумани пайтида айтиб ўтган.
Россия вазирининг таъкидлашича, Москва ва Пекин "геосиёсий ўйинлар"га мурожаат қилишни ният қилмайди.
Лавровга кўра, Россия Федерацияси ва Хитой ташқи сиёсатдаги ўзаро алоқалар ҳали ҳам муҳим омил, деган фикрда.
Унинг сўзларига кўра, Хитой-Россия муносабатлари халқаро майдондаги ҳар қандай синовларга дош бера олади ва ҳар иккала давлат ҳам қўшилмаслик, қарама-қаршилик ва учинчи давлатларга қарши йўналмаслик тамойилларини ҳеч қачон унутмайди.
Аввалроқ, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Хитой ва Россия Яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани автоматик равишда яна беш йил муддатга узайтиришга келишиб олганини маълум қилганди.
LiveБарчаси