Россия ва Хитой АҚШнинг биохавфсизлигига таҳдид соляпти – Пентагон

Олам

image

Россия ва Хитойнинг биологик қуроллар соҳасидаги ишланмалари АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда кеча, 17 август куни АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

"Миллий мудофаа стратегияси вазирликдан тезкорлик билан ҳаракат қилиш, чеклов чораларини кучайтиришни буюради. Хитой вазирлик учун асосий муаммо бўлса-да, биз Россиядан келаётган юқори таҳдидни ҳам ҳисобга олишимиз ҳамда Шимолий Корея, Эрон ва зўравон экстремистик ташкилотларнинг доимий хавф-хатарлари туфайли ҳушёр тортишимиз керак”, дейилади АҚШнинг биохавфсизлик ҳолати бўйича шарҳда.

Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Россия Федерацияси ва КХДР ҳужумкор биологик қурол дастурлари устида ишлашда давом этмоқда. Бундан ташқари, ХХР, Россия, Шимолий Корея ва Эрон анъанавий патогенлар ва токсинларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича билим ва қобилиятга эга эканига эътибор қаратяпти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод кичик Роберт Кеннеди Пентагоннинг 2001 йилги биоқурол дастурлари доирасида АҚШ Украинада биолабораториялар ташкил қилганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой биологик қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг