Россия ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани янгилади

Олам

image

Россия ва Қозоғистон Мудофаа вазирлари Ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган шартномани имзолади. Бу ҳақда Қохоғистон мудофаа идораси маълум қилди.

Ҳужжат Қозоғистон Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Нур-Султонда ўтган учрашуви якунида имзоланган.

slider

Янгиланган Шартнома қоидаларига мувофиқ, ҳарбий ҳамкорлик кенг кўламда амалга оширилади, жумладан, ҳарбий таълим ва кадрлар тайёрлаш, қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, қўшма икки томонлама ҳамда кўп томонлама машғулотларда қатнашиш, ҳарбий тайёргарлик тадбирларини ўз ичига олади.

Янгиланган шартнома, шунингдек, тинчликпарварлик фаолияти, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик, маданият ва спортга бўладиган таҳдидларга қарши курашни ўз ичига олган ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва шакллари билан тўлдирилди.

Ушбу шартнома кучга кирганидан сўнг Қозоғистон ва Россия ўртасида 1994 йил 28 мартда тузилган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ўз кучини йўқотади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Қозоғистон ҳарбий шартнома

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made