Россия ва Беларусни тиз чўктириб бўлмайди – Лукашенко
Олам
−
30 Апрель 2022
10532Беларусь ва Россияни тиз чўктириш амалга ошмайди. Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко республиканинг Чечерск вилояти аҳолиси билан суҳбатда шундай фикр билдирди.
Лукашенко эътиборини яна янга имкониятлар излашга мажбур қилаётган Ғарб санкциялар босимига қаратган.
“Бу имкониятлар. Биз ишлаб чиқараётган барча маҳсулотлар бугун бизнинг асосий бозоримизда – Россия, Хитой ва бошқа мамлакатларда талабга эга. Бозор очиқ. Фақатгина “санкциялар, санкциялар”, деб йиғламасдан, ҳаракат қилиш керак”, деган Беларусь раҳбари.
У Беларусга ҳар доим қийин бўлганига, енгиб ўтиш керак бўлган қийинчиликлар юзага келганига эътибор қаратган.
“Энди эса қўлларини ишқалаяптилар: ҳозир Россия Украинага бостириб кирди, энди биз Россияни тиз чўктирамиз, кейин Беларусни. Амалга ошмайди. Бунчалик ақл-заковат, билим даражаси, технологик савия ва бундай ресурслар билан Россия ва Беларусни тиз чўктиришнинг иложи бўлмайди. Биз фақат санкциялар борлигини унутишимиз керак”, деб ҳисоблайди Лукашенко.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь