Россия ва Беларусь ўртасидаги чегара очилади

Олам

image

Россия Беларусь  билан ўртадаги чегарани очишга тайёрланмоқда. Ушбу масала Президент Александр Лукашенконинг Москвага ташрифи давомида муҳокама қилинади. Бу ҳақда "Известия" газетаси хабар бермоқда. 

"Иккала мамлакат транспорт вазирларига чекловларнинг бекор қилиниши пандемиянинг иккинчи тўлқинига олиб келмаслиги учун барча зарур чораларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилади", деб ёзади газета Давлат Думасининг МДҲ ишлари, ватандошлар билан алоқалар ва Евроосиё интеграцияси бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Виктор Водолацкийнинг сўзларини.

COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли Беларусь билан чегара 30 март куни тўлиқ ёпилган эди.

Маълумот учун, Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко яқин икки ҳафта ичида Москвада учрашадилар. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан кенг доирадаги учрашувни очиш жараёнида маълум қилганди.

Лавров таъкидлаганидек, бу учрашув Россия ва Беларусь ўртасидаги тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш учун катта хизмат қилади

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Беларусь

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг