Россия ўзининг иккинчи вакцинаси тайёр эканлигини маълум қилди

Саломатлик

image

Россиянинг “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган “ЭпиВакКорона” вакцинаси фойдаланиш учун тайёр. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” раҳбари Анна Попова маълум қилди.

Маълумотларга кўра, вакцина Москва, Санкт-Петербург, Тула, Новосибирск, Ростов-Донга етказиб берилган.

“Роспотребнадзор” раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу минтақаларни танлашдан сабаб Ростов, Тула, Новосибирск вилоятларида эпидемиологик жараён энг фаол бўлганлиги билан белгиланади. Унинг таъкидлашича, “ЭпиВакКорона” +2 дан +8 даражагача бўлган ҳароратда сақланиши мумкин. Бу эса уни ҳатто олис аҳоли пунктларига етказиб беришга имкон беради.

Попованинг таъкидлашича, аввало, узоқ аҳоли пунктларидаги ўқитувчилар, фельдшерлар ва шифокорларни эмлаш керак.

Маълум қилинишича, йил охирига қадар 50 минг доза “ЭпиВакКорона” чиқарилиши режалаштирилган. Улардан беш мингтаси тадқиқотга юборилади, қолганлари фуқаролик муомаласига киритилади. Вакцинани оммавий равишда ишлаб чиқариш 2021 йил бошларида режалаштирилган.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кенг кўламли эмлаш бошланишини эълон қилган эди.

Кейинроқ, Россия Ҳукумати COVID-19 га қарши кенг кўламли эмлаш бошланганлигини эълон қилди. Москвада 5 декабрдан бошлаб айрим тоифадаги аҳоли учун эмлаш амалга оширилди. Вакцинация учун Гамалея тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” препарати қўлланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия "ЭпиВакКорона"

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг