Россия Ўзбекистонга янги элчи юборади

Олам 3744
image

Россия Ташқи ишлар вазирлигинг хориждаги ватандошлар билан ишлаш департаменти раҳбари Олег Мальгинов РФнинг Ўзбекистондаги эдчиси этиб тайинланади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Россия Давлат Думасидаги манбага асосланиб хабар берди.

“Мальгинов Ўзбекистонга элчи этиб тайинланади. Мамлакат биз учун стратегик даражада муҳим”, деган манба.

Айни вақтда Россия Ўзбекистондаги элчихонасига Владимир Тюрденев раҳбарлик қиляпти.

Мальгинов 1979 йилдан бери ташқи сиёсат йўналишида меҳнат қилади. 1979-1983 йилларда у СССРнинг Ҳиндистондаги элчси бўлган. 1993 йилгача СССР ТИВнинг (кейинроқ Россия) инсон ҳуқуқлари департаменти бошлиғининг ўринбосари бўлган.

1994-1999 йилларда Россиянинг БМТ ва Женевадаги (Швейцария) бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонасининг катта маслаҳатчиси, кейинчалик Россия ТИВнинг Халқаро гуманитар ҳамкорлик ва инсон ҳуқуқлари департаменти директорининг ўринбосари ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича директор ўринбосари.

2003 йилдан 2006 йилгача у Россиянинг Бангладешдаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 2011 йилдан 2016 йилгача Россиянинг Руминиядаги элчиси бўлган.

У “Дўстлик” ордени, II даражали “Ватан учун хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 3
t
×