Айрим ташқи кучлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишини истамаяпти – Россия элчиси

Жамият

image

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов айрим ташқи кучлар Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилишини истамаётганини айтди. Бу ҳақда у “Россия-24” телеканали эфирида гапирди. 

“Ҳозирда халқаро муносабатлар, жумладан, халқаро иқтисодий муносабатлар ҳам қайта ташкил этилмоқда. Бу ерда Ўзбекистоннинг бундай қадам ташлаётганини ёқтирмайдиган ташқи ўйинчилар ҳам бор”, дейди дипломат.

Малгинов Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш йўлидан бораётганини, бироқ бу айнан қачон содир бўлиши ҳозирча маълум эмаслигини билдирган.

"Жараён давом этмоқда, аммо бу қачон тугашини айтиш қийин", дея қўшимча қилган дипломат.

ЕОИИ халқаро юридик шахсга эга минтақавий иқтисодий интеграция бўйича халқаро ташкилотдир. Унга Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Ташкилотнинг асосий афзалликларидан бири бу умумий меҳнат бозоридир.

Евросиё иқтисодий иттифоқидаги раислик 2024 йил 1 январдан Россиядан Арманистонга ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олег Мальгинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг