Россия Ўзбекистон билан темир йўл қатновини тўхтатди

Олам 3605
image

“Россия темир йўллари” (РТЙ) Озарбайжон ва Ўзбекистон билан темир йўл қатновларини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, коронавирус инфекциясининг кенг кўламда тарқалишига йўл қўймаслик учун шундай чоралар кўриляпти. Вақтинчалик тақиқ 16 мартдан токи махсус қрор бўлмагунча амал қилади.

Аввалроқ, Россия Беларусь билан чегарасини вақтинча қисман ёпгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Россияда шу вақтгача 93 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва уларнинг 8 нафари даволаниб, касалликдан фориғ бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3
t
×