Россия урушга боришни истамаган аскарини Қозоғистондан олиб кетди
Олам
−
25 Сентябрь
10386Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушга боришни хоҳламай, Қозоғистонга қочиб кетган 23 ёшли россиялик Комил Қoсимовни Қозоғистон ҳудудида ушланган ва қонуний депортация ёки экстрадиция қоидаларига бўйсунмай, Россияга олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда “Медиазона” хабар берди.
Комил Қoсимов Россиянинг Тюмень вилоятидан. 2014 йилда Комил 13 ёшлигида унинг отаси вафот этган. Акаси Шамил эса бу вақтда 17 ёшда бўлган. Болаларнинг онаси Зулфия кийим-кечак тикиш устахонасида тикувчи бўлиб ишлаган ва оила мудом қийинчиликда яшаган. Мактабдан сўнг Комил график дизайнер бўлиш учун техникумга ўқишга киради, лекин ўқишлар тугагач иш топа олмайди. 2021 йилнинг ёзида у Мудофаа вазирлиги билан икки йиллик шартнома имзолади. Улар тахминан 30 минг рубль тўлашга ваъда берган.
Олти ойдан кейин Россия Украинага қарши уруш бошлашини Зулфия ҳам, унинг ўғли ҳам билмаган. Чунки улар сиёсатга қизиқмаган. Қoсимов Улан-Удэга, “Искандер” ракета мажмуалари мавжуд 103-ракета бригадасига юборилган. Бригада ҳарбийларини ғарбий чегараларга биринчилардан бўлиб, уруш бошланишидан бир ой олдин жойлаштириш бошланган. Май ойига келиб, Беларусь ҳудудидан Украина томон учирилган ракеталар сони 600 тага етган. Қoсимов бу пайтда Беларусда хизмат қилган. Комил онасига ҳеч нарса айтмаган, аммо у “рядовой”дан “ефрейтор”га қадар кўтарилган ва унга жанговар ҳаракатлар ветерани мақоми берилган.
Йигитнинг онаси оиласи камбағал, ўта қашшоқ экани, доимо кам пул топгани, ўғли дўстлари сабаб шартнома имзолаганини айтган.
“Менимча, дўстларидан бири унга “юр, хизмат қиламиз, нимадир бўлар”, деган. Шунчаки дўстлари билан хизмат қилишни хоҳлаган, улар узоқроққа, Узоқ Шарқ ёки бошқа жойга кетишни истаган”, дейди йигитнинг онаси.
Унинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан кейин унинг ўғлини уч йил муддатга шартнома имзолашга мажбурлашган. 2023 йилнинг 15 май куни йигит таътилга чиққан. Уйига йўл олган йигит ҳарбий қисмга қайтмасликка қарор қилган.
“Она, мен у ерга қайтмайман” деди. У ерда нималар бўлганини айтмади, ўғлим Украина ҳудудида бўлган-бўлмаганини ҳам билмайман. Менимча, у қўрққан, яшашни хоҳлагани учун шундай қарорга келган. Аввалига у Тюмендаги бирор жойга яшириниш таклифини берди. Унга барибир топишларини айтдим. Барибир ўз билганидан қолмади”, дейди она.
Аскар таътили тугагунга қадар Россия бўйлаб бемалол юра олган. У россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари билан мулоқотга киришмай, 11 июнь куни Минскка келади ва Беларусь пойтахти орқали Остона шаҳрига учиб кетади. У Қозоғистонда қонуний ишлашга қарор қилади. Шу сабаб шахсий идентификация рақамини расмийлаштиради, вақтинча яшаш рухсатномасини олади ва типографияга ишга жойлашади.
Апрель ойининг охирларида, у Остонaда яхши ва тинч яшаб юрганида унинг атрофида номаълум ва нотаниш одамлар пайдо бўла бошлайди. Унинг янги иш жойи – қурилиш материаллари фабрикаси ҳамма кириб-чиқадиган бинода бўлгани сабабли номаълум шахслар пайдо бўлганига парво қилмайди. Ўшанда аскар иш жойидан Олмаота полиция бошқармасига олиб кетилган ва Приозерскдаги ҳарбий комендатура ҳудудига юборилган.
13 август куни 40-гарнизон ҳарбий суди чиқарган суд ҳукми билан у уруш даврида дезертирликда айбдор деб топилди ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Маълумот учун, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳуқуқий ёрдами тўғрисидаги Кишинёв конвенциясининг 89-моддаси “г” бандида “Агар тутиб бериш сўралаётган ҳаракат сўралаётган аҳдлашувчи давлат қонунчилигига мувофиқ бўлса, экстрадиция амалга оширилмайди”, дейилган.
LiveБарчаси