Россия бошлаган уруш БМТ Низоми кучга киргач якунланади – Зеленский
Олам
−
25 Сентябрь
4579Россиянинг Украинага давом этаётган кенг миқёсли босқинини гап билан тинчлантириш мумкин эмас, бунинг ўрнига чора кўриш керак, чунки уруш шунчаки "тўхтамайди". Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўз очди.
Украина раҳбарининг айтишича, Россия Украинага кенг кўламли босқиннинг “биринчи сониясиданоқ” “БМТ Низоми бўйича ҳеч қандай тарзда оқлаб бўлмайдиган” халқаро жиноятларни содир этмоқда.
“Путин шунчалик кўп халқаро меъёр ва қоидаларни буздики, унинг ўзи ҳам Россияни фақат тинчликка мажбурлаши мумкин. Айнан шу нарса керак – Россияни бу урушдаги ягона тажовузкор, БМТ Низомини бузувчи ягона давлат сифатида тинчликка мажбурлаш", деди Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлислар залида.
Украина Президенти БМТ Низоми ташкилотнинг барча аъзолари учун бир хил ва унга ҳамма тенг риоя этиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия Украинадаги ҳаракатларини тушунтириш учун БМТ Низомига мурожаат қила олмайди, гарчи у буни “ўзининг бузилган дунёсида” қилса ҳам.
“Россия Федерацияси бошлаган уруш Украинага ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини берувчи БМТ Низоми кучга киргач, "ҳақиқий" якунланади”, деди Украина раҳбари.
У Киевни Путин билан музокара ўтказишга кўндирмоқчи бўлган давлатлар вакилларини танқид қилди:
"Улар ундан нима эшитишади? У халқимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланганимиз учун хафа бўлганиними? Ёки у ҳеч ким уни нотўғри деб ўйламаслиги учун уруш ва террорни давом эттирмоқчилигиними? Россиянинг Украинага қарши уруши кимдир ундан “чарчагани” ёки “Путин билан нимадир савдолашгани” учун тугамайди. Адолатли дунёга фақат БМТ Низомини амалга ошириш орқали эришиш мумкин ва бу Украинанинг “тинчлик формуласида” ўз аксини топган”, деди Зеленский.
Зеленский БМТ давлатларини ушбу масала бўйича бирдамликка ва иккинчи глобал тинчлик саммитига тайёргарлик кўришга чақирар экан, Хитой ва Бразилияни алоҳида тилга олиб, уларни саммитда иштирок этишга таклиф қилди.
Бундан ташқари, Украина Президенти Эрон ва Шимолий Кореяни Россия Федерациясининг урушдаги “де-факто шериги” деб атади.
"Уларнинг қуроллари бизни ўлдирмоқда, украиналикларни ўлдирмоқда ва Путинга бизнинг ерларимизни халқимиздан ўғирлашда ёрдам бермоқда", деб таъкидлади у.
Россия расмийлари аввалроқ Москва ноябрь ойида бўлиб ўтиши керак бўлган иккинчи тинчлик саммитида иштирок этмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киевда Россия қиш олдидан мамлакатнинг энергия таъминотини йўқ қилиш мақсадида Украинадаги учта атом электр станциясига ҳужумлар тайёрлаётгани ҳақида далиллар бор.
“Агар Россия шу қадар узоққа боришга тайёр бўлса, Москва учун сиз қадрлайдиган ҳеч нарса муҳим эмас. Агар дунёда бирон бир жой берилса, русларнинг бундай бемаънилиги зарба беришда давом этади", деди Украина Президенти.
Аввалроқ Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Россия Федерацияси Украинанинг бир нечта атом электр станцияларига ҳужумлар уюштиришни режалаштираётганини айтганди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, Киев бу вазият ҳақида МАГАТЭ ва иттифоқчиларни аллақачон хабардор қилган. Ўз навбатида, МАГАТЭ яна бир бор Россияни Запорожье АЭСни деоккация қилишга чақириб, атом электр станциясида давом этаётган ҳодисалар оқибатлари хавфини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь