Россия уруш фахрийларига Ўзбекистондан бир неча баравар кам пул мукофоти беради

Олам

image

Россияда 9 май байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг рубль (133 доллар) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади. Россия пенсия фонди тегишли нормани тасдиқлади.

Бу бошқа давлатлар, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан анча кам.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм (1140 доллар) миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши белгиланди. Бу Россияда белгиланган пул мукофотидан 8,5 бараварга кўп.

Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бир миллион тенге (2332 доллар) миқдорида пул мукофоти берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи жаҳон уруши мукофот

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг