Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 млн сўм берилади
Жамият
−
21 Апрель 2021
4596Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 апрель куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ 9 май Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватан озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечаларни ўтказиш топширилди.
Уруш қатнашчилари ва ногиронларига мукофот миқдори 2016 йилда 800 минг сўм, 2017 йилда 2 млн сўм, 2018 йилда 5 млн сўм, 2019 йилда 7,5 млн сўмни, 2020 йилда 10 млн сўмни ташкил этган эди.
LiveБарчаси