Россия ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни ишлаб чиқаришни бошлаши керак – Путин
Олам
−
29 Июнь
5161Россия Президенти Владимир Путин Қўшма Штатлар дунёнинг турли бурчакларида ўрта ва қисқа масофали ракета тизимларини жойлаштирганини айтиб, Россия ҳам бундай ракеталарни ишлаб чиқаришни бошлаши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда у Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан онлайн учрашувда сўз очди.
“Биз ушбу зарба тизимларини ишлаб чиқаришни бошлашимиз керак ва кейин, агар керак бўлса, хавфсизлигимизни таъминлаш учун уларни қаерга жойлаштиришни ҳал қилишимиз керак”.
Путин Қўшма Штатлар бир неча йил олдин Ўрта ва узоқ масофаларга учувчи ракеталар бўйича шартномадан чиққанини эслатди. Президентнинг таъкидлашича, АҚШ ушбу ракеталарни турли ҳудудларда жойлаштиргани ҳақида маълумотлар бор.
“Биз 2019 йилда Қўшма Штатлар ушбу тизимларни дунёнинг маълум минтақаларига жойлаштирмагунча, биз бу ракеталарни ишлаб чиқармаслигимиз ёки жойлаштирмаслигимизни айтгандик. Биламизки, Қўшма Штатлар нафақат бу ракета тизимларини ишлаб чиқаради, балки уларни Европа ва Данияга машғулотлар учун олиб келади. Улар яқинда Филиппинда эканлиги эълон қилинди”, дея қўшимча қилди Путин.
Маълумот учун, 2019 йилда Қўшма Штатлар СССР 1987 йилда имзолаган, 500 дан 5500 километргача учадиган ядро каллакларини олиб юришга қодир ракеталарни тақиқловчи Ўрта масофадаги ядровий кучлар тўғрисидаги шартномадан чиққан.
LiveБарчаси