Россия Украинанинг энергетика тизимига яна кучли зарба берди
Олам
−
29 Март
836429 мартга ўтар кечаси ва тонгда россиялик ҳарбийлар ракета ва дронлар орқали Украина энергетика объектларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Бош вазири Денис Шмигаль хабар берди.
Бош вазирнинг айтишича, ҳужум оқибатида Украинанинг олти вилояти – Днипропетровск, Винница, Ивано-Франковск, Львов, Черкасс ва Черновци вилоятларида энергетика инфратузилмасига зарар етган.
Украина қуролли кучларига кўра, Украина бўйлаб 99 та ракета ва турлича дронлар учирилган; украин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 58 та дрон ва 26 та ракетани уриб туширган. Ҳаво кучлари эълон қилган ҳисоботда айтилишича, РФ армияси ҳужумда қуйидагилардан фойдаланган:
- Shahed-136/131 типидаги 60 та зарбдор дрон (58 таси уриб туширилган);
- Х-47М2 "Кинжал" русумли 3 та аэробаллистик ракеталар (бирортаси уриб туширилмаган);
- "Искандер-М" русумли 2 та аэробаллистик ракеталар (бирортаси уриб туширилмаган);
- Х-59 русумли 9 та бошқарилувчи авиация ракетаси (5 таси уриб туширилган);
- "Искандер-К" русумли 4 та қанотли ракета (барчаси уриб туширилган);
- Х-101/Х-555 русумли 21 та қанотли ракета (17 таси уриб туширилган).
"Укрэнерго" маълумотларига кўра, Россиянинг 29 мартга ўтар кечаси ҳужумлари туфайли Украинанинг марказий ва ғарбий қисмларидаги иссиқлик ва гидроэлектр станциялари шикастланган. Днепр вилоятида фавқулодда электр таъминотида узилишлар вужудга келган.
Украина энергетика тизимига энг кучли ҳужум 22 март куни содир бўлганди. Шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленский 2022 йил 18 октябрь куни мамлакатдаги электр станцияларининг 30 фоизи вайрон бўлганини айтганди.
Маълумот учун, бироз олдин Зеленский Россиянинг шарқий фронтдаги ҳужуми тўхтатилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Украинага ҳаводан 46 дрон учирганди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа Николаев, Одесса, Херсон, Днепропетровск, Винница, Запорожье, Хмелницкий ва Кировоград вилоятларида амалга оширилгани ҳақида хабар бергандик.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси