Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши эмас – Мединский
Олам
−
29 Март 2022
10112Киевнинг Москва билан шартнома тузиш бўйича ёзма таклифлари шуни кўрсатадики, Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш интилишларига қарши эмас. Бу ҳақда бугун, 29 март куни Москва ва Киев делегацияларининг Истанбулдаги учрашуви якунлари бўйича Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский журналистларга маълум қилган.
“Киев таклифлари шуни англатадики ўз навбатида Россия Федерацияси Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш интилишларига қарши эмас”, дейди Мединский.
Шунингдек, у Украина томони Россия билан келишув бўйича якуний қарорни мамлакатлар Президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский учрашувида ишлаб чиқишни сўрашини айтди.
“Украина ҳам якуний қарорни давлат раҳбарларининг учрашувида ишлаб чиқишни сўрайди”, дейди у.
Мединский Президентлар Путин ва Зеленский учрашуви қай тартибда ўтказилиши мумкинлигига ҳам аниқлик киритган.
“Айтганимдек, биз олдинга қадам ташламоқдамиз ва шартномаларни имзолаш чоғида Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида давлат раҳбарларининг учрашувини ўтказиш имконияти ҳақида гапиряпмиз. Шундан сўнг улар ташқи ишлар вазири ва давлат раҳбарлари шу тарзда тўрт кишилик учрашув ўтказиши билан қолган баъзи масалаларни ҳал қилишлари мумкин”, деб тушунтирди Мединский.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир.
Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.
LiveБарчаси