Россия Украинанинг ядровий қурол яратишига йўл қўймайди – Путин
Олам
−
18 Октябрь
6169Россия Украинанинг ядровий қурол яратишига ҳеч қандай шароитда йўл қўймайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 18 октябрь куни BRICS давлатлари етакчи ОАВ раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.
“Бундай таҳдид Россия томонидан тегишли реакцияга олиб келади. Дарҳол айтишим мумкин: Россия бунга ҳеч қандай шароитда йўл қўймайди. Бугунги Украинанинг сиёсий раҳбарияти инқироз қизғин босқичга ўтишидан олдин ҳам бу ҳақда бир неча бор гапирган. Улар ўшанда ҳам Украина аллақачон ядровий қуролга эга бўлиши кераклиги ҳақида айтган эди”, дейди Путин.
У, шунингдек, ядровий қурол яратиш имконияти ҳақидаги баёнотларни “хавфли провокация” деб атади ва Киев томонидан ҳар қандай шу каби қадам тегишли муносабатга дуч келиши ҳақида огоҳлантирди.
Путин замонавий дунёда ядровий қурол яратиш қийин эмаслигини, бироқ Украина учун бу қийин иш эканини таъкидлади.
“Баъзида муаммоларни ўзимиз яратиб оламиз ва ҳозир сиз айнан шу ишни бошлаяпсиз. Биз ҳеч қачон ядровий қурол яратиш ёки шу каби нарсаларга тайёргарлик кўраётганимизни айтмаганмиз”, дейди Россия етакчиси Украинага шама қилиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Европа кенгашининг Брюсселдаги йиғилишидан кейинги якуний матбуот анжуманида Трамп билан сентябрдаги суҳбати тафсилотларини маълум қилиб, ё Украина НАТОга қўшилади, ёки ядровий қуролга эга бўлади деган эди.
LiveБарчаси