Россия Украинадаги тинчликка тўсқинлик қилаётган ягона давлат – G7
Олам
−
16 Ноябрь
2096Бир гуруҳ йирик саноат давлатлари Украинада тинчликни тиклаш фақат Россия Федерациясига боғлиқ эканига ишонади. Бу ҳақда бугун, 16 ноябрь куни Германия, Италия, Франция, Канада, АҚШ, Япония ва Буюк Британия давлат ва ҳукумат раҳбарларининг қўшма баёнотида сўз боради.
“Россия адолатли ва мустаҳкам тинчлик йўлидаги ягона тўсиқ бўлиб қолмоқда”, дейилади баёнотда.
Россиянинг кенг миқёсли босқинининг 1000-кунига бағишланган баёнотда G7 мамлакатлари Украинани “суверенитет, эркинлик, мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва қайта қуриш учун курашда” сўзсиз қўллаб-қувватлашда бирдамлигини таъкидлади. Улар, шунингдек, “ўз ери, маданияти ва халқини” ҳимоя қилишда “мислсиз чидамлилик ва қатъият” кўрсатган Украинага ҳурмат билдирди.
Бундан ташқари, “Катта еттилик” Россияни “санкциялар, экспорт назорати ва бошқа самарали чоралар” орқали ҳарбий тажовуз учун оғир бадални тўлатишга тайёрлигини билдирди ва Россия тажовузкорлиги бутун дунё бўйлаб заиф одамларга таъсирини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский урушни 2025 йилдан кечиктирмай дипломатик йўл билан тугатиш ниятини билдирганди. Бироқ, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин тинчлик ўрнатишга интилмаяпти.
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь