Россия Украинадаги иккита қишлоқни эгаллаб олганини эълон қилди

Олам

image

Россия қўшинлари Украинанинг Луганск вилоятидаги Розовка ва Харьков вилоятидаги Песчаноени эгаллаб олди. Бу ҳақда кеча, 21 июль куни бўлиб ўтган брифинг чоғида Россия Мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари Луганск вилоятидаги Розовкани эгаллаб олган. Гап 2016 йилгача Розовка деб номланган Сватовский туманидаги Андреевка ҳақида кетмоқда. 2001 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳоли пунктида 17 киши яшаган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Харков вилоятидаги Песчаное Нижне қишлоғини ҳам эгаллаб олганини маълум қилди. Гап Чугуевский туманидаги Песчаноэ қишлоғи ҳақида кетмоқда. 2001 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, қишлоқда 79 киши яшаган. Украина уруши мухбири Богдан Мирошников ҳам Россия Қуролли кучлари Песчаноени босиб олганини айтди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби икки аҳоли пункти йўқотилгани ҳақида хабар бермади. Украина Мудофаа вазирлигига яқин бўлган DeepState OSINT лойиҳаси кеча, 21 июлга ўтар кечаси Telegram-каналида Россия қўшинлари Песчаное ва Андреевка яқинида олдинга ўтгани ҳақида ёзди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг