Россия Украина бўйлаб йирик ҳаво ҳужуми уюштирди
Олам
−
15 Февраль
10433Россия Қуролли Кучлари бугун, 15 февраль куни Украина бўйлаб узоқ масофага учувчи қуроллар билан "гуруҳли зарба" берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун эрталаб Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украина ҳарбий-саноат мажмуасининг самолёт двигателлари, миномёт ўқ-дорилари, электрон жиҳозлари ва алоқа воситаларини ишлаб чиқарувчи ва таъмирловчи корхоналарига, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техникаси учун ёқилғи ишлаб чиқарадиган заводларга юқори аниқликдаги узоқ масофага учувчи ҳаво ва денгиз қуроллари билан гуруҳли зарба берди", дейилади хабарда.
Россия томони ҳужум мақсадига эришилгани, барча объектлар урилганини билдирди.
Украина оммавий ахборот воситалари Россиянинг Украина ҳудудига эрталаб уюштирган йирик ҳужуми ҳақида хабар берди.
“Эрталабки душманнинг оммавий ўққа тутиши электр иншоотларининг ишлашига жиддий таъсир кўрсатмади. Бироқ Львовга ҳужум оқибатида тақсимлаш тизими операторининг бир қанча объектлари, жумладан, трансформатор подстанцияси жиддий зарар кўрди”, дейилади Украина Энергетика вазирлиги баёнотида.
Айни вақтда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия томонидан отилган 26 та ракетадан 13 тасини йўқ қилганини маълум қилди.
Портлаш овозлари Украинанинг Львов, Ивано-Франкивск, Киев ва Полтава вилоятларида эшитилди. Львовда ракета шаҳар ичига келгани қайд этилган, ҳужум оқибатида икки киши жароҳатланган. Запорожьеда ҳам қурбонлар ва жабрланганлар бўлган.
Эслатибўтамиз, бугун, 15 февраль куни соат 12:30 атрофида Украина Россиянинг Белгород шаҳрига ракета ҳужуми уюштирган, оқибатда 5 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси