Россия-Украина чегарасида отишма юз берди

Олам

image

Бугун, 4 декабрь куни қуролланган уч киши Украина томондан Россия чегарасини бузиб киришга уринди. Натижада россиялик чегарачилар ва қуролланган шахслар ўртасида отишма юз берган.

ТАССга Россия Федерал хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, отишмада қуролланган шахслардан бири ўлдирилган.

“4 декабрь куни Россия ФХХ Чегара бошқармасининг Воронёж ва Белгород вилоятлари бўйича бошқармасининг участкасида уч нафар қуролланган шахс Украинадан чегарани бузиб Россия Федерациясига киришга урингани аниқланди. Уларни қўлга олишга уриниш вақтида отишма юз берди”, дейилади хабарда.

Жавоб тариқасида ўт очилганда улардан бири ҳаёт учун хавфли жароҳат олиб, ҳалок бўлган. Қолган икки нафари Украина ҳудудига яширинган.

Ҳозирда тезкор суриштирув ишлари олиб бориляпти. ФХХ ҳодисанинг қолган тафилотларини келтирмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина

Баҳолаганлар

569

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг