Россия учун урушган хитойликлар асирга тушди. Пекин бунга нима дейди?

Олам

image

Хитой ўз ҳарбийларини Россия томонида жанг қилиш учун Украинага юбормаган ва расмий Пекин ўз фуқароларидан жанговар ҳаракатларга ёлланмасликни талаб қилади. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ли Сянь журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

Маълум қилинишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмийларидан Қуролли кучлар тизими Россия армияси томонида жанг қилган икки нафар Хитой фуқаросини асирга олгани ҳақида хабар келиб тушган ва бунга Хитойнинг изоҳи сўралган.

Ли Сянга кўра, Хитой ҳукумати Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 8 апрель куни Донецк вилоятида Хитой фуқаролари қўлга олингани ҳақида эълон қилган маълумотларни текширмоқда.

“Хитой ҳукумати ҳар доим ўз фуқароларидан қуролли можаро ҳудудидан ҳар қандай шаклда иштирок этишдан қочишни, хусусан, томонларнинг ҳарбий операцияларида қатнашмасликни талаб қилган”, дея қўшимча қилган Хитой вакили.

Кремль эса хитойлик асирлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ беришдан бош тортган.

“Мен бу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бера олмайман”, деган Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой уруш Дмитрий Песков Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг