Россия “Толибон”нинг таклифига рад жавобини берди

Олам

image

Россия Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати тузган янги ҳукумати инаугурацияси маросимида қатнашмайди. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Россия [толиблар ҳукуматининг инаугурациясида] ҳеч қанақасига иштирок этмайди”, деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” тузган афғон ҳукуматининг инаугурация маросими эртага, 11 сентябрь куни ўтказилади. Ҳаракат бу маросимга олти давлат – Россия, Хитой, Туркия, Қатар, Покистон ва Эрон таклиф қилинган.

Маълумот учун, Афғонистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Абдулғани Бародар тез орада Қатарга бориб, яна қатор давлатлар делегациясини таклиф қилиши кутилаётганди.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1386

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг