Россия “Толибон”га бошқа сиёсий кучларни ҳукмрон тузилмаларга таклиф қилишни тавсия қилди
Олам
−
19 Январь
8172Россия Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон”га ҳукмрон тузилмаларга бошқа сиёсий кучларни таклиф қилишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатиясининг 2023 йилдаги якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россиянинг Қобулдаги элчихонаси “Толибон” билан алоқаларни тўхтатмаяпти, жумладан, улар тўлиқ тан олинган ҳукуматга айланиши учун ҳал қилиниши керак бўлган масалалар бўйича ҳам доимий алоқада.
"Бу, биринчи навбатда, ўз ваъдаларининг бажарилиши, улардан асосийси – инклюзив ҳукуматни яратиш. Унда нафақат этник пуштунлар, балки бошқа барча этник гуруҳлар вакиллари ҳам бўлади. Балки сиёсий инклюзивлик ҳам бўлар. Пуштунлар, ўзбеклар, тожиклар, ҳазоралар бор, лекин сиёсий жиҳатдан улар толиблар, биз “Толибон”га бошқа сиёсий кучларни ҳам ҳукмрон тузилмага таклиф қилишни фаол тавсия қиламиз”, дейди вазир.
“Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни 2021 йил август ойи ўрталарида қўлга киритган эди. “Толибон” ҳукумати дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь