Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғдан чиқиб кетди – Озарбайжон

Олам

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти Қорабоғдан олиб чиқиб кетишни якунлаганини маълум қилди.

“Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия тинчликпарвар контингентини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш жараёни тўлиқ якунланди”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Озарбайжон, Арманистон ва Россия ўртасидаги уч томонлама келишув асосида 2020 йилдан бери Қорабоғда Россиянинг 1960 аскардан иборат тинчликпарвар кучлари жойлашган. Тинчликпарвар кучлар ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилди. Шу йилнинг 17 апрель куни Россия тинчликпарвар кучларини минтақадан олиб чиқишни бошлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made