Россия темирйўллари қулаяпти – ОАВ 

Олам

image

Россия темирйўлларида Украинадаги уруш туфайли Ғарб жорий этган санкциялар ортидан локомативлар тақчиллиги кузатилмоқда. Бу ҳақда “Newswееk” хабар берди.

Маълум қилинишича, санкциялар Россияда рулман танқислигига олиб келиб, мамлакатда локомотивга техник хизмат кўрсатишга таъсир кўрсатиб, поездларда носозликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази таҳлилчилари 2023 йил апрель ойида Россияда рулман танқислиги автомобиллар ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатаётганини айтганди.

“Россия юқори сифатли подшипникларининг кўп қисмини Ғарб ишлаб чиқарувчиларидан импорт қилган. Босқин бошланганидан сўнг, Ғарбнинг йирик подшипник ишлаб чиқарувчилари Россиядан чиқиб кетишди ва у ерда ўз савдоларини якунлади”, дейди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази таҳлилчилари.

Қайд этилишича, Ғарб санкциялари юқори даражадаги хорижий компонентларнинг танқислигини келтириб чиқарган ва Москвани уларни паст сифатли муқобиллар билан алмаштиришга мажбур қилмоқда.

“Ҳозирча Москванинг давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган импорт ўрнини босиш бўйича уринишлари деярли муваффақиятсиз бўлиб қолмоқда”, дея қўшимча қилди таҳлилчилар.

Зумрад Зарипова 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ғарб Вашингтон темир йўллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made