Россия таназзулга юз тутган буюк давлат – Блинкен

Олам

image

Қўшма Штатлар Украинада Россия Федерациясига қарши туриши керак, акс ҳолда Пандора қутиси очилади, бу эса дунёнинг бошқа қисмларида янги можароларга олиб келиши мумкин. Бу фикрни кеча, 17 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Стенфорд университетида (Калифорния) сўзлаган нутқида билдирди. 

Унинг фикрича, агар АҚШ ҳозир Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортса, Пандора қутисини очиш хавфи бор ва нафақат Европа, балки бошқа давлатлар ҳам бундан сабоқ олади.  

“Бу дунёнинг бошқа минтақаларида можароларни келтириб чиқаради”, дейди Блинкен. 

У давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши, чегараларини куч билан ўзгартирмаслик кераклигини таъкидлади.  

“Украинада шуни кўрсатмоқчимиз”, дейди Блинкен.

Дипломатнинг фикрича, Россияни таназзулга юз тутган буюк давлат сифатида тавсифлаш тўғри бўларди. 

“Катта салоҳиятга эга Россия бу кучдан “зарар” қилиш учун фойдаланади, Россия Президенти Владимир Путин эса Иккинчи жаҳон уруши ва совуқ урушдан сўнг ўрнатилган тартибга қарши”, дейди дипломат. 

Шу муносабат билан Қўшма Штатлар Украинани нафақат Украина халқи манфаати учун, балки Россиянинг дунё тартибини ўзгартиришга уринишларига қарши туриш учун ҳам қўллаб-қувватлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг