Россия суди “қўй” сўзини ҳақорат деб топди
Олам
−
18 Сентябрь 13684
Россия суди “қўй” сўзини ҳақорат сифатида тан олди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Пермь вилояти суди Лисвада яшовчи фуқарони “қўй” сўзини ҳақорат сифатида ишлатгани учун 20 минг рубль миқдорида маънавий товон тўлашга мажбур қилди. Суд ижрочилари бу суммани ундирди.
Қайд этилишича, Апелляция суди туман судининг “қўй” атамасини ҳақорат эмас, балки шахсга нисбатан субъектив ҳукм деб топган қарорини бекор қилган. Суд русча луғатга таянган, унда қўй “кавш қайтарувчи сут эмизувчи”, мажозий маънода тўғри йўлдан адашган одам, деб таърифланган.
Вилоят судига мурожаат қилиш чоғида лингвистик экспертиза ўтказилиб, хулосага кўра, ўрганилаётган контекстда “қўй” сўзи салбий баҳо маъносига эга бўлиб, шахслараро зиддият шароитида ҳақорат қилиш ва камситиш мақсадида қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг мусулмон ва яҳудий жамоат ташкилотлари мамлакат Президенти Дональд Трампни “фаластинлик” сўзини ҳақорат сифатида ишлатганликда айблаганди.
Live
Барчаси