Россия суди америкалик журналистнинг ҳибсдаги муддатини узайтирди

Олам

image

Москванинг Лефортовский туман суди “The Wall Street Journal” журналисти Эван Гершковични ҳибсда қолиш муддатини узайтирди. Бу ҳақда бугун, 24 август куни суд матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, журналистни ҳибсда сақлаш муддати уч ойга, яъни 2023 йилнинг 30 ноябригача узайтирилган. Жиноят иши материаллари махфий бўлганлиги сабабли мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган.

Қайд этиш жоизки, ўтган сафар жорий йилнинг 22 июнь куни Москва шаҳар суди Гершковични ҳибсда сақлаш муддатини 30 августгача узайтиришга қарор қилган. Гершкович эса айбини тан олишдан бош тортгани ва ўзининг айбсизлигини исботлашга тайёрлигини билдирган. 

Маълумот учун, Гершкович 31 ёшда ва у АҚШ фуқароси. Ҳибсга олинишидан олдин сўнгги олти йил давомида у Москвада яшаган ва WSJ мухбири сифатида Россия ва Украинадаги вазиятни ёритган. 30 март куни у Екатеринбургда ҳибсга олинган ва унга Жиноят кодексининг 276-моддаси (жосуслик) бўйича айблов қўйилган. ФХХ маълумотларига кўра, журналист АҚШ кўрсатмаси билан Россия ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналаридан бири ҳақида маълумот тўплаган. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Америка нашри ходими “жиноят устида ушланган”ини айтган. АҚШ Президенти Жо Байден Гершковични озод қилишни талаб қилган. Июль ойида Вашингтон ва Москва маҳбусларни, жумладан WSJ журналистини алмашиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларга махсус канал орқали нодавлат профессионал мулоқотда ушбу масалага эътибор қаратишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Эван Гершкович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made