Россия сайёҳлар учун қачон “эшигини очиши” маълум бўлди

Олам

image

Россияда 1 июлдан бошлаб сайёҳлик мавсуми тўлиқ очилади. Бу ҳақда РФ Бош вазири Михаил Мишустин бошчилигида ўтказилган вазир ўринбосарлари йиғилишида маълум қилинди.

Таъкидланишича, бутун июнь ойи давомида меҳмонларни қабул қилиш учун сайёҳлик иншоотларини тайёрланади. Июль ойидан бошлаб минтақалараро саёҳатларни бошлаш мумкин бўлади.

Бош вазир Мишустиннинг сўзларига кўра, мамлакат дам олиш мавсумини босқичма-босқич очишга тайёр. “1 июндан бошлаб кўпгина ҳудудларда тиббий лицензияга эга бўлган санаториялар қайта тикланди. Россия сайёҳлик саноатида карантин режимидан чиқиб кетиш режаси ишлаб чиқилган”.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, Россияда ички туризмга талаб мавжудлигини ва ягона муаммо туризм инфратузилмасининг ривожланмаганлигини қўшимча қилди. "Биз ушбу тўсиқни саноат инвесторларини фаол қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтамиз", деди бош вазир.

1 июнь куни Миллий меҳмондўстлик саноати уюшмаси (ММСУ) вице-президенти Алексей Волков коронавирус пандемияси Россияда ички туризмни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг