Россия Саудияга вакцинасини ўтказмоқчи. Путин Муҳаммад бин Салмон билан гаплашиб олди

Олам 4820
image

Кеча, 15 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан  телефон орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган. 

Қайд этилишича, сиёсатчилар Россия-Саудия мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 95 йиллиги муносабати билан музокара ўтказган. 

"Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш мавзуси, шу жумладан Саудия Арабистонида Россия вакциналарини қўллаш имконияти кўриб чиқилди", дейилган баёнотда. 

Бундан ташқари, давлатлар раҳбарлари "ОПЕК плюс" форматдаги келишувларни амалга ошириш бўйича фикр алмашган ва энергетика масаласида ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 3
t
×