Россия санкциялар босимига қандай дош бераётгани айтилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия нефть ва газ бозорида ғалаба қозоняпти ҳамда шу орқали санкциялар эффектига дош беряпти. Бу ҳақда “Bloomberg” таҳлилчиси Хавьер Блас ёзмоқда.

Унинг таъкидлашича, июль ойида Россия Федерациясида нефть қазиб олиш 2022 йил 23 февралгача мавжуд бўлган даражага деярли тўлиқ қайтди ва кунига 10,8 миллион баррелга етди. “Қора олтин” қазиб олишнинг минимал ҳажм апрель ойида кузатилди – суткасига 10 миллион баррель, аммо шундан бери фақат ошди. Ҳозирги кўрсаткичлар ишлаб чиқариш кунига 11 миллион баррелга етган январь ойидан бироз пастроқ.

Шу билан бирга, нефть нархи ҳам ошиб боряпти. Агар апрель ойида Urals нави учун чегирма ўртача 35 долларни ташкил этган бўлса, ҳозир у 20-25 долларни ташкил этмоқда. Қазиб олиш ва нарх даражаси маҳсулотни Европадан бошқа бозорларга йўналтириш орқали тикланмоқда. Бундан ташқари, Ғарб Форс кўрфази давлатларини бозорга қўшимча катта ҳажмдаги “қора олтин” олиб келишга эриша олмади, дейди мутахассис.

Унинг фикрича, нефть экспортидан юқори даромад олиш орқали Россия Европага газ етказиб бериш қисқаргани сабаб камайган даромадини тўлдиряпти. Бироқ бу Европа давлатлари учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин: октябрь ойидаёқ Европада газ нархи сезиларли даражада кўтарилиши, қишда эса Европа Иттифоқи давлатлари расмийлари газ истеъмолини чеклашга мажбур бўлиши мумкин.

“Совуқ ҳаво, электр энергиясига талабнинг ошиши ва жорий йил охиригача инфляция Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашига путур этказиши мумкин. Киевни қўллаб-қувватлаб, халқаро майдонда уни маъқуллашга интилаётган европалик сиёсатчилар энергия тақчиллигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга интилмасликлари мумкин”, дея хулоса қилган Блас.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 август куни Европа давлатлари Россиядан кўмир сотиб олишни тўхтатди. Шунингдек, Европа Иттифоқи давлатлари электрни тежаш бўйича фавқулодда режани ишга туширди. Декабрь ойидан Россиядан нефть олиш бўйича тақиқ кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг