ЕИ Россия кўмирини сотиб олишни бутунлай тўхтатди
Олам
−
10 Август 2022
5715Россия кўмирини Европа Иттифоқига етказиб беришни тақиқлаш 10 августдан бошлаб кучга кирди. Россия компаниялари аллақачон Ҳиндистон ва Туркияга етказиб беришни йўналтиришган, европаликлар эса Колумбия, Австралия ва Жанубий Африкадан хом ашё сотиб олишни бошладилар.
Жорий йилнинг апрель ойида Европа Иттифоқи бешинчи санкция пакетининг бир қисми сифатида Россия кўмирини ва бошқа қаттиқ қазилма ёқилғиларни сотиб олиш, импорт ëки транзит қилишни тақиқлашини эълон қилди. 10 августдан бошлаб тақиқ кучга кирди, ундан олдин томонларга 9 апрелгача тузилган шартномаларни бажаришга рухсат берилди.
Европа комиссиясининг ҳисоб-китобларига кўра, эмбарго йилига 8 миллиард евро миқдоридаги Россия кўмир экспортининг 25 фоизига таъсир қилган.
Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Россиядан Европа Иттифоқи мамлакатларига кўмир экспорти 48,75 миллион тоннани ташкил этди (умумий экспортнинг 22,6 фоизи – таҳр). Уларнинг катта қисми иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган энергия кўмирига тўғри келди – 45,3 миллион тонна, яна 3,45 миллион тонна – пўлат ишлаб чиқариш учун зарур бўлган кокслаш учун.
BCS Global Markets маълумотларига кўра, Украинада ҳарбий махсус операция бошланишидан олдин Россия Европа Иттифоқининг кўмири ёнилғисига бўлган эҳтиёжининг 70 фоизини таъминлаган.
LiveБарчаси