Россия Самарқандда консулхона очади

Олам 4422
image

Россия Оқтов, Гродно, Канкун ва Самарқандда консуллик идораларини очади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервьюсида Россия ТИВ консуллик департаменти директори Иван Волинкин маълум қилди.

“Консуллик департаменти янги Бош консулликлар, шу жумладан Россия фуқароларининг сайёҳлик оқими кўпайган ҳудудларда ҳам очиш орқали консуллик мавжудлигини кенгайтириш устида фаол ишламоқда. Бундан ташқари, Оқтов (Қозоғистон), Гродно (Беларус), Канкун (Мексика) ва Самарқанд (Ўзбекистон) шаҳарларида Россия консуллик идораларини очиш режалаштирилган”, деган у.

Волинкиннинг таъкидлашича, ҳозирда “Россиянинг Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва энг муҳими, МДҲдаги элчихоналари ходимларини тубдан ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда”.

“Бу иш янада илғор босқичда бўлган давлатлар қаторида 2021 йилда тегишли ҳукуматлараро битим тузилган Мальдив Республикасини кўрсатиш мумкин”, дея қўшимча қилган у.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
Теглар
t
×