Россия Самарага ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор
Олам
−
27 Июнь 16272 1 дақиқа
Бугун, 27 июнь куни тушдан кейин Россия армияси Украинанинг Днепропетровск вилоятининг Самара шаҳрига навбатдаги ракета зарбасини берди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Сергей Лисак хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида 4 киши вафот этган, 17 киши яраланган. Жароҳат олганлардан 3 кишининг аҳволи оғир.
Маълумот учун, бугун, 27 июнга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари Украинага 370 та учувчисиз ракета учирган. Украина Ҳарбий ҳаво кучлари ракеталарнинг деярли барчасини қайтарганини маълум қилган.
Маълум бўлишича, Днепропретровск вилоятига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ҳозиргача 340 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шулардан 38 нафари болаларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилганди. Ҳужум оқибатида биргина Суми вилоятида уч киши – эркак, аёл ва саккиз ёшли бола ҳалок бўлганди.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси