Россия расмийларига Ўзбекистон ва Беларусга чиқишга тақиқ қўйиляпти – ОАВ

Олам

image

Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) хорижий давлатлар мамлакат сирларига киришга уринишлари мумкинлигидан қўрқиб, Россия расмийлари учун чет элга чиқиш қоидалари кучайтирилди. Бу ҳақда тўққизта манбага таяниб, “Reuters” хабар берди.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, бу чекловлар бироз тартибсиз бўлиб, қоидалар хавфсизликни расмийлаштириш даражасига қараб ўзгаради.

“Reuters”нинг қайд этишича, ФХХ баъзи амалдорларга ҳатто “дўстона” мамлакатларга ҳам ташриф буюришни тақиқламоқчи.

“Сиз, умуман, ҳеч қаерга, ҳаттоки Ўзбекистон ёки Беларусга май байрамларида ҳам бора олмайсиз. Рухсатингиз бўлсагина боришингиз мумкин”, дейди манбалардан бири.

Агентлик суҳбатдошларининг маълум қилишича, чекловларнинг кучайтирилишига асосий сабаб россиялик амалдорлар чет элга чиқаётганда миллий хавфсизликка таъсир этувчи маълумотларни беришга мажбур бўлиши мумкинлигидан қўрқиш бўлган.

Шунингдек, ФХХ баъзи давлат хизматчилари ҳибсга олиниши ва кейин Ғарб давлатларидан бирига экстрадиция қилиниши ёки сирларни ошкор қилиш билан боғлиқ келишув таклиф қилиниши мумкин деб ҳисоблайди.

Манбалардан бирининг айтишича, чекловларни кучайтиришнинг яна бир сабаби Севастополь собиқ губернатори Дмитрий Овсянниковнинг 2024 йил январида Лондонда ҳибсга олинишидир.

“Reuters” агентлигининг Россия парламентидаги манбаси, шунингдек, Давлат Думаси депутатларининг хорижга чиқишлари тақиқлангани ва уларнинг саёҳат қилиш ҳақидаги илтимослари рад этилганини айтди.

Бошқа бир манбага кўра, Молия вазирлиги ходимларига хорижга чиқиш тақиқланган, бундан фақат иш сафари учун чиқиш мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made