Россия ракетаси Константиновкадаги катта супермаркетга келиб тушди

Олам

image

Россия армияси бугун, 9 август куни Украинанинг Донецк вилояти Константиновка шаҳрига ракета зарбаси йўллади. Бу ҳақда UNN хабар берди.

Унга кўра, Россиянинг почта бўлими ва супермаркетга ҳужумидан кейин одамлар вайроналар остида қолмоқда, қутқарув операцияси давом этмоқда. Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Вадим Филашкин россиялик ҳарбийлар шаҳарга Х-38 ракетаси билан авиазарба йўллагани ва супермаркетни нишонга олганини таъкидлаган. Аввалига Филашкин шаҳар стволли артиллериядан ўққа тутилганини айтганди. Украинa нашрларига кўра, зарба “Экомаркет” дўконига келиб тушган.

Филашкинга кўра, ҳужумлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 26 киши ярадор бўлган. “Экомаркет” супермаркетидан ташқари, 4 та хусусий уй, 9 та дўкон, автоювиш шохобчаси, “Нова почта” бўлими, савдо павильонлари ва 12 та автомашина зарар кўрган. Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари иш олиб боришда давом этмоқда.

Бироқ юқоридаги сонлар Ички ишлар вазирлиги берган рақамлардан фарқ қилади: улар 10 киши ҳалок бўлгани ва 35 киши яраланганини маълум қилган.

2023 йилнинг сентябрь ойида Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Донецк вилоятидаги Константиновка марказига зарба бергани тасвирланган видеони эълон қилганди. Унда 16 киши ўлдирилганди. Аҳоли савдо қиладиган жойлар, дўконлар, дорихоналар вайрон бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Константиновка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг