Россия парламенти ноқонуний миграцияга қарши кураш қонунини қабул қилди
Олам
−
29 Октябрь
7873Бугун, 29 октябрь куни Россия Федерацияси Давлат Думаси иккинчи ва учинчи, якуний ўқишда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жазони кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Тегишли ҳужжат қонунчиликни қўллаб-қувватлаш тизимининг веб-сайтида эълон қилинди.
Қонун лойиҳасига кўра, уюшган гуруҳ томонидан ноқонуний миграцияни ташкил қилиш ёки Россия Федерацияси ҳудудида оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун саккиз йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида бундай жиноят учун 3 миллиондан 5 миллион рублгача жарима, шунингдек, муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида ҳужжатларни қалбакилаштириш, сохта ҳужжатлар яратиш ёки улардан фойдаланиш, чет эл фуқароларини сохта рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Бундай ҳаракатлар икки йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Давлат Думаси ялпи мажлисида миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритувчи учта қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланганди. Россия Президенти Владимир Путин ҳам хорижий фуқаролар Россия фуқароси билан маълум йиллар давомида никоҳда бўлгандан кейингина соддалаштирилган тартибда вақтинчалик яшаш учун рухсат олишлари мумкинлигини назарда тутувчи қонунни имзолади. Москва мэри Сергей Собянин эса шаҳарда хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошиб, 2025 йилда унинг нархи 8,9 минг рублни ташкил қилишини маълум қилди.
LiveБарчаси