Россия олигархларининг энг бой меросхўрлари рейтинги эълон қилинди
Бу қизиқ
−
21 Май 2020
16109“Forbes” журнали ҳар йили тузадиган Россия олигархларининг энг бой меросхўрлари рейтингида биринчи ўринни “Лукойл”нинг энг катта акционери Вагит Алекперовнинг ўғли Юсуф эгаллади.
Кичик Алекперов 18 миллиард долларга тенг бойликнинг ягона меросхўри ҳисобланади. Бироқ, отасининг сўзларига кўра, у ҳеч қачон “Лукойл”га раҳбарлик қилмайди. 2018 йилда миллиардернинг ўғли ниҳоят компанияни тарк этди ва ўз бизнесини - Plan B энергия ичимликларини ишлаб чиқаришни бошлади. 2019 йилда “Рақамали технология” МЧЖ реклама компаниясини ишга тушириш билан яна бир бизнесини йўлга қўйди.
Иккинчи ўринни “Новатэк” ва “Сибур” компанияларининг асосий эгаси Леонид Михельсоннинг фарзандлари эгаллади. Уларнинг ҳар бири 10,1 миллиард доллар маблағга мерсохўрлик қилади. Қизи Виктория Нью-Йорк университетининг битирувчиси ва ўзини санъат соҳасига бағишлаган. Мишелсоннинг кенжа ўғлининг исми номаълум.
Рейтингда учинчи ўринда УГМК асосий акциядори Искандар Маҳмудовнинг ўғли Жаҳонгир кирди. У 9 миллиард долларлик бойликнинг меросхўри ҳисобланади. Жаҳонгир Лондон иқтисодиёт ва бизнес мактабини тугатган ва 2012 йилдан бери отаси билан ишлайди.
“Forbes”, шунингдек, “Еврохим” ва СУЭК эгаси бўлган икки болали Андрей Мельниченконинг (ҳар бир бола учун 7 миллиард доллар) ва НЛМК раҳбарининг уч нафар фарзанди (ҳар бири 6,7 миллиард) Россиянинг энг бой меросхўрлари бешлигига киритди.
LiveБарчаси