Россия Одессага ҳужум қилди
Олам
−
20 Июнь
7509Бугун, 20 июнь куни Россия армияси Одесса шаҳрига дронлар билан йирик ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 14 киши яраланди. Бу ҳақда Одесса маҳаллий ҳокимияти хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида кўп қаватли бинолар ва темирйўл инфратузилмасига зарар етказилган. Маҳаллий Фавқулодда вазиятлар хизмати дрон ҳужуми сабаб 10 та тураржой биносида катта ёнғин юзага келганини маълум қилди.
“Ҳаво мудофааси кучларининг фаол қаршилигига қарамай, фуқаролик инфратузилмалари, шу жумладан тураржой бинолари, олий ўқув юрти, газ қувури ва хусусий автомобилларга зарар етказилмоқда”, деб ёзди вилоят ҳокими Олег Кипер Telegram-каналида.
Шунингдек, хабарда Россия ҳарбийлари Украинага бир кечада 86 та дрон учиргани, шулардан 34 таси уриб туширилгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси 17 июнга ўтар кечаси Киевнинг турли ҳудудларидаги ўнлаб бинолар ва бошқа объектларга, жумладан, тураржой бинолари, таълим муассасалари ва муҳим инфратузилма объектларига ҳужум қилганди. Ракеталардан бири Соломенский туманидаги тўққиз қаватли тураржой биносига тегиб, бутун кириш эшиги қулаб тушган. Вайроналар остидан 21 кишининг жасади чиқарилган. 18 июнь Киевда мотам куни деб эълон қилинди.
Дилшод Ҳакимов
LiveБарчаси